Навоий вилояти, Навоий шаҳар ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими "Матиз" русумли транспорт воситасини тўхтатиб текширган вақтида, ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлган.
ЙПХ ходими ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига олиб кетган. Ҳайдовчи бозорлик қилганлигини айтиб, йўл-йўлакай яшаш манзилига маҳсулотларни ташлаб чиқишини сўраган. ЙПХ ходими одамгарчилик юзасидан рози бўлган.
Ҳайдовчи яшаш манзилига кириб, опаси билан қайтиб чиққан ва жарима майдончасига ўзи эмас опаси боришлигини айтган. ЙПХ ходими ҳайдовчининг ўзи боришини сўраган, аммо опаси транспорт воситасининг олд ўриндиғига чиқиб олган.
ЙПХ ходими автомобилда ҳаракатланиб кетаётган вақтида ҳайдовчининг опаси сабабсиз бақир-чақир қилиб, тўсатдан автомашина рулини буриб юборган.
Ходим транспорт воситасини тўхтатган. Аёл ЙПХ ходимининг бодикамераси ва жезл таёқчасини олиб бошқа транспорт воситасига ўтирган ва йўл-йўлакай бодикамера тугмаларини босиб, ўчиришга уринган. Бодикамера эса ишлашда давом этган. ЙПХ ходими аёлни жахл устида эканлигини кўрган ва кўчада тортишмасдан, ҳолат юзасидан белгиланган тартибда билдирги орқали вилоят ИИБ бошлиғи номига мурожаат қилган.
Аёл эса бироз вақт ўтиб, олиб кетган бодикамераси ва жезл таёқчасини кўтариб вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи қабулига келган.
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Депутатлар “тонировка” масаласида Ҳукуматга таклиф билан чиқди
Бугун “Бурж Халифа” Ўзбекистон байроғига бурканади
23 ёшли ҳайдовчи «Волга»да каналга тушиб кетиб, ҳалок бўлди
Москва метросида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин
Сохта Юлдуз Усмонова концерти юзасидан жиноят иши қўзғатилди