Тунда уйига қайтган эр уларни ўз ётоқхонасида "ушлаб олган".
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни соат 01:30 атрофида Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 1991 йилда туғилган Ш.А. ўртоқлари билан бирга бўлиб ўтган гап маросимидан яшаш хонадонига келган. Шу вақтда ўзининг ётоқхонасида телефон аппарати чироғи ёниқлигини кўриб, турмуш ўртоғи унга хиёнат қилаётган бўлиши мумкинлигини ўйлаб, яшаш хонадонида бўлган пичоқ билан қуролланган ва ётоқхонасига кирган. Ётоқхонада унинг турмуш ўртоғи З.А. бошқа туманда яшовчи Т.З. (эркак) билан ишқий муносабатларга киришиб, унга хиёнат қилаётганлигига гувоҳ бўлган.
Шундан сўнг Ш.А. аёли билан ишқий муносабатга киришган Т.З.ни кийимсиз ҳолатда ташқарига олиб чиқаётганда Т.З. унга қаршилик кўрсатган. Шунда Ш.А. қўлидаги пичоқ билан Т.З.нинг кўкрак қафасига 1 маротаба уриб, уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
Дерзкий «ГАИ» ва ҳайдовчи ўртасидаги аёвсиз тортишув видеосига изоҳ берилди
+78. Кеча Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо бўлди
Наманган шаҳрининг тоифаси «қизил»дан «сариқ» ҳудудга ўтказилди! (инфографика)
Наманган шаҳар ҳокими Покистонда муҳим шартномалар имзоламоқда