Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.
Уларда хорижий ҳамкорларимиз мамлакатимизнинг истиқлол йилларидаги юксак муваффақиятларини алоҳида қайд этган. Кейинги йилларда демократик янгиланишлар, кўп миллатли халқимиз турмуш сифати ва фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишдаги натижалар, шунингдек, янги Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи роли эътироф этилишига ва мамлакатимиз халқаро нуфузининг мустаҳкамланишига хизмат қилаётган конструктив ва прагматик ташқи сиёсатни олиб боришдаги ютуқлар таъкидланган.
Мактубларда давлатимиз раҳбарига янги муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Қутлов эгалари рўйхатида БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, ХХР раиси Си Цзинпинь, Россия президенти Владимир Путин, АҚШ президенти Жо Байден, Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва амалдаги раҳбар Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва бошқалар бор.
Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.
Тасодифий хабарлар
“Ваҳиманинг ўзи ярим касаллик” – 14 кун карантинда бўлган шифокор Акрам Мирзаакбаров билан интервью
«Наманганликлар тартиб-интизомни яхши кўради» — Шавкат Мирзиёев
Наманганда аёл нақ 18 нафар фуқарони чув туширди
Ҳокимлар айрим ваколатларидан маҳрум бўлди
Шуҳрат Ғаниевнинг танқидлар остида қолган матбуот котиби лавозимини тарк этди