АҚШга учаётган ўзбекистонликлар жорий йилнинг 3 ноябридан кучга кирадиган янги талаб ҳақида огоҳлантирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Унга кўра, АҚШга хорижий давлатлардан учадиган барча йўловчилар, жумладан, транзит йўловчилар ҳам Конго Демократик Республикасида (КДР) бўлмаганини тасдиқловчи декларацияни тўлдириши шарт. Янги талаб АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) томонидан жорий этилмоқда.
Қайд этилишича, йўловчилар АҚШга учишдан олдинги 21 кун давомида КДР ҳудудида бўлмаганини тасдиқловчи қоғоз ёки электрон декларацияни тўлдириши ва имзолаши керак.
КДР аэропорти орқали транзитдан ўтиш ҳам мамлакат ҳудудида бўлганлик деб ҳисобланади. Бу йўловчи самолётдан ёки аэропортдан чиқмаган ҳолатларга ҳам тегишли.
18 ёшга тўлмаган йўловчилар учун декларацияни ота-онаси, васийси ёки бошқа ваколатли шахс тўлдириб, имзолайди. Декларацияни тақдим этмаган йўловчилар рейсга қўйилмайди. Била туриб ёлғон маълумот бериш эса АҚШ қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Йўловчиларга парвоздан олдин талаблар билан танишиб чиқиш ва декларацияни аэропортга келишдан аввал тайёрлаб қўйиш тавсия этилади.
Тасодифий хабарлар
Президент Ҳукумат таркибини расман тасдиқлади. Учта лавозим эгасини кутмоқда
Маск Украина ҳарбийлари учун Starlink алоқасини секинлаштиришга буйруқ берган – WSJ
Тасодифий ва қасддан ўқ отишларга қарши курашиш мақсадида ақлли тўппонча ишлаб чиқарилди
Эркак 19 ёшли хотинини спиртли ичимлик ичгани учун пичоқлади
«Газчи» 1000 АҚШ доллари билан қўлга тушди