Англиянинг Кент графлигида 24 ёшли эркак қиз дўстининг уч ойлик ўғлини йиғлашдан тўхтамагани учун уриб ўлдирди. Суд уни қотиллик ва қасддан оғир тан жароҳати етказишда айбдор деб топди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Судда маълум бўлишича, Тайла Уормби 2022 йил 15 июлга ўтар кечаси қиз дўсти Шеннон Ҳоджес ухлаётган пайтда унинг 12 ҳафталик ўғлига қараб турган. Чақалоқ боланинг биологик отаси бўлмаган Уормбининг қарамоғида қолган.
Эрталаб соат 05:30 дан кўп ўтмай, боланинг онаси унинг аҳволидан хавотирланиб, тез ёрдам чақирган. Чақалоқнинг ранги оқариб кетган, ўзи эса ҳушсиз ҳолатда бўлган. Унинг боши ҳам сезиларли даражада шишиб кетган. Онаси тез ёрдам операторига боланинг бошига текканда қаттиқ йиғлаётганини айтган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди
Наманганда Шимолий Фарғона каналига оқизилган ҳайвон жасади топилди
“Бу экологик жиноят”. Депутатлар Мурод Назаровнинг таклифига қарши чиқди
Олимлар улкан яширин олтин захираларини аниқлади
Наманган, Андижон, Фарғона вилоятлари аҳолиси огоҳлантирилди