Владимир Путин эртага, 30 сентябрь куни Кремльда Россияга янги ҳудудларнинг қўшилиши бўйича шартномаларни имзолаш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков хабар бермоқда.
“Эртага соат 15:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да Кремль саройида, Георгий залида Россия Федерацияси таркибига янги ҳудудларнинг кириши тўғрисидаги битимларни имзолаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Президент Путиннинг катта ҳажмдаги нутқи бўлади”, — деди Песков.
Унинг таъкидлашича, бу президентнинг Федерал Мажлисга юборган мурожаатидан фарқли формат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, Херсон ва Запорожье вилоятларида Россия таркибига қўшилиш масаласи бўйича референдумлар ўтказилди.
ДХРда 100 фоиз бюллетенларни қайта ишлаш натижаларига кўра, Россияга қўшилиш учун овоз берганларнинг 99,23 фоизи, ЛХРда 98,42 фоизи, Херсон вилоятида 87,05 фоизи, Запорожье вилоятида 93,11 фоизи овоз берган.
Тасодифий хабарлар
Энди ишсизлар касб ва хорижий тилларга бепул ўқитилади
Чироқчида қишлоқ оралаб юрган ёввойи айиқ қаерда?
Тожикистон билан чегарада 4000 га яқин ИШИД жангарилари тўпланган – КХШТ
Тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди ҳолат юзасидан транспорт вазирлиги изоҳ берди
Сидиқов: “Ўзбекнефтгаз”ни жаҳон бозорига олиб чиқиш – асосий йўналишларимиздан бири