Андижон шаҳрида яшовчи 19 ёшли ўзини “Жасур” деб таништирган йигит Улуғнор туманида яшовчи 29 ёшли қизга тегишли бўлган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 200 АҚШ доллари пул маблағи талаб қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.
Жорий йилнинг 7 март куни Улуғнор туманида яшовчи 29 ёшли Ж.Г. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2022 йил март ойи бошларида “Telegram”даги “Тикув машинаси” номли гуруҳ орқали, Андижон шаҳрида яшовчи “Жасур” исмли йигит билан танишиб, у билан “Telegram” орқали бир неча кун суҳбатлашиб келганлиги, суҳбат давомида, ўзига тегишли бўлган маълумотларни юборганлигини, “Жасур” исмли шахс эса ушбу маълумотларни телефон аппаратига сақлаб олиб, Улуғнор туманидаги ижтимоий тармоқларга тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, ундан 200 АҚШ доллари пул маблағи талаб қилиб келганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан жорий йилнинг 07 март куни соат 16:30 ларда ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Балиқчи тумани Оққўрғон МФЙ да жойлашган “Ҳумо” умумий овқатланиш жойи кириш эшиги йўлагида “Жасур” исимли йигит аризачидан сир сақланиши лозим бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоғига ошкор қилмаслиги эвазига талаб қилиб келаётган 200 АҚШ доллари пулларини олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширувлар натижасида ўзини “Жасур” деб таништирган йигит Олтинкўл тумани Шодлик кўчасида яшовчи 19 ёшли Қ.О.,лиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Қ.О. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Тасодифий хабарлар
Блогер Отабек Нуритдинов устидан яна икки киши ариза ёзди. Туҳмат бўйича иккинчи ариза жиноий ишга айланади
«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч баёнот билан чиқди
Соқолли йигитни куч билан ИИБга олиб борган ходимнинг лавозими пасайтирилди
Ўзбекистон қамоқхоналари тўлиқ видеокузатувга олиниб, маҳбусларга электрон браслетлар тақилади
Ўзбекистонга ёпирилган чанг бўроннинг “спутник”дан олинган сурати эълон қилинди