Наманганда 22-23 ноябрь кунлари 4 та ёнғин содир бўлди

Наманганда 22-23 ноябрь кунлари 4 та ёнғин содир бўлди

  Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 12-40да Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Чуст тумани Мустақиллик маҳалла фуқаролар йиғини Гулзор кўчасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.  Ёнғин натижасида ховлисида бўлган 10 дона сомон пресслари ҳамда тахлаб қўйилган 15 дона ёғоч тўсинлари ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 13-02да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 200 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

  Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 13-56да Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Косонсой тумани Тахтакўприк маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчаси 73-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.  Ёнғин натижасида яшаш уйини бостирмасини том қисмидан 25 кв.метр жойи, 150 дона престланган сомони ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 14-39да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 14-49да Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Уйчи тумани Боёғон маҳалла фуқаролар йиғини Ёр кўчаси 47-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди.  Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 кв.метр жойи ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 15-18да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 270 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни соат 04-02да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шаҳар Курашхона маҳалла фуқаролар йиғини Ҳунарманд кўчаси 4-берк 6-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. 

Наманган ФВБ Матбуот хизмати

Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 кв.метр жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли хужжатлари ҳамда қўшниси яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 кв. метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари, шунингдек, қўшниси 2-берк 2-хонадоннинг яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 20 кв. метр жойи уй-рўзғор буюмлари қисман ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 04-50да ўчирилган.

Тезкор ҳаракат натижасида Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 800 кв.метр жойи сақлаб қолинди. Содир бўлган ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ОГОҲЛАНТИРАДИ!!!         

Куз-қиш мавсумида давомида яшаш хонадонлари ва Ҳалқ хўжалиги масканларини иситиш мақсадида фойдаланилаётган газ, электр иситиш асбобларини назоратсиз қолдирманг. ҲУРМАТЛИ ҲАМЮРТЛАР, ЁНҒИН, ЧАҚНАШ, ИС ГАЗИДАН ЗАҲАРЛАНИШ ва бошқа ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ! Йўлда ҳаракатланаётганингизда ёнғин-қутқарув махсус автомашиналари ҳаракатларига ҳалал берманг! Ёнғин хафвсизлиги қоидаларига риоя қилинг!   Дейилади Наманган ФВБ Матбуот хизмати
хабари сўнггида.

×