Ўзбекистонда маймунчечак касаллиги (М-pox) аниқланган тақдирда, унга қарши курашиш учун барча чоралар кўрилган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икромов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, республикада ушбу касалликнинг четдан кириб келиши ва уни олдини олиш мақсадида маълум чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Яъни маймунчечакка чалиниш ҳолатлари гумон қилинадиган бўлса, уларда лаборатория ишларини ўтказиш учун ҳудудий бошқармаларда ҳамда марказдаги, шунингдек, Республика илмий-текшириш институтида фаолият олиб бораётган мутахассислар қайта тайёргарликдан ўтказилган.
Бундан ташқари, М-pox касаллигини ташхислаш учун зарур бўлган диагностика ҳамда тест системаларини олиб келиш борасида ишлар амалга оширилмоқда.
“Бизда 2023 йилда келтирилган тест системалари ҳам мавжуд бўлиб, уларни ҳудудларга етказиб бериш, мутахассисларимизни улардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш ишларини олиб боряпмиз. Видеоконференция тарзида боғланиб, амалий кўрсатиш орқали лаборатория ходимларининг тажрибасини мустаҳкамлаяпмиз”, дейди Рустамжон Икромов.
Тасодифий хабарлар
9 йил олдин фуқарони ўлдириб, жасадни далага кўмиб ташлаган шахслар ушланди
Наманган шаҳридаги ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди
Пенсия ва нафақа тайинлаш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар сони ўзгартирилди
Қашқадарёда аёл хушторини қотилликка ёллади
Учқўрғон туманида тарқалган видео бўйича вилоят ИИБ изоҳ берди