Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда автомобилларнинг олд ён ойналари учун тўловлар бепул бўлиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари Зоир Йўлдошев буни рад этди.
Зоир Йўлдошевнинг маълум қилишича, ҳайдовчилар учун бир қатор яхши янгиликлар акс этган қарор лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган, аммо гап автомобилларнинг олд ойналарини қорайтириш бепул бўлиши ёки арзонлашиши ҳақида кетмаяпти.
Ўзбекистонда рухсат этилган “тонировка” турлари
Айни пайтда автомобиллар орқа ён ойналари ва орқа ойнани қорайтириш учун рухсатнома талаб қилинмайди ва бу бепул амалга оширилади. Олд эшиклар ойналарини қорайтириш учун рухсатнома олиш зарур. Рухсатнома йиллик асосда берилади. Автомобиллар орқа ойнасининг тусини, шунингдек, автотранспорт воситалари олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 сантиметрдан кўп бўлмаган “полоса” шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) рухсатномасиз, тасдиқланган давлат стандарти асосида амалга оширилади.
Рухсатнома олиш тартиби ва тўловлар
Олд эшиклар ойналарини қорайтириш учун рухсатнома олиш нархи БҲМнинг 8 баравари (3 млн сўм)ни ташкил этади. “Тонировка” учун рухсатномани онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш мумкин. Онлайн ариза топширганда ҳайдовчи 10 фоизлик чегирма олади.
Жарималар
Рухсатномасиз “тонировка” учун жарима Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 126-1-моддасига кўра, БҲМнинг 25 баравари (9 млн 375 минг сўм)ни ташкил этади.
Тасодифий хабарлар
«UzAuto Motors»нинг сифатсиз автомобили узоқ давом этган курашдан сўнг янгисига алмаштирилди
Одил Аҳмедов ўзи ҳақида китоб ёзди
Surxondaryoda erkak o‘qituvchi xotini va direktorni pichoqladi. Voqea maktabda sodir bo‘ldi
UzAuto Motors ишлаб чиқарган машиналарни четдан олиб киришда бож тўловини бекор қилиш таклиф этилмоқда
Эчкиэмарга нос чектирган йигит жазоланди