Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Рамазон Темиров UFC’нинг янгиланган рейтингида еттинчи ўриндан ўнинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда UFC хабар берди.
Янгиланиншга кўра, Темировнинг сўнгги жангдаги рақиби, британиялик Лонер Кавана эса олтинчи поғонадан бешинчи ўринга кўтарилди.
Жангчилар жорий йилнинг 24 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказилган UFC 333 турнирида октагонга чиқганди. Ушбу жанг техник нокаут билан Кавана фойдасига якунланди.
Ушбу мағлубият Темиров учун UFC’даги илк мағлубият бўлди. Шунингдек, у ўзининг профессионал ММА’даги 12 та жангдан иборат ғалабали сериясини тўхтатди.
Каванага қарши жангга қадар Темиров UFC’да учта ғалабага эришган эди. У промоушенда жей Вергара, Чарльз Жонсон ва Стив Эрцег устидан ғалаба қозонган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда аҳолининг асосий қисми фақат ойликка кун кўряпти
Андижондаги “Дунё садолари” фестивалига 6 миллиард сўм маблағ сарфланди
Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди: қурбон бор
Ҳоким ёрдамчилари қанча ойлик-маош олиши маълум бўлди
Шавкат Мирзиёев мактаблар аҳволи ва ўқитувчилар малакасини танқид қилди