Москва референдумлардан сўнг Украинанинг Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисми устидан назоратни тиклашга уринишларини Россия ҳудудларига қилинган ҳужум деб баҳолайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Албатта", дейди Дмитрий Песков журналистларнинг тегишли саволига жавоб бериб.
Унинг сўзларига кўра, Донецк, Луганск, шунингдек, Россия томонидан назорат қилинадиган Запорожье ва Херсон вилоятларининг бир қисми Россия таркибига кирганидан кейин у ерда Россия Конституцияси ишлай бошлайди.
"Агар ушбу ҳудудларнинг Россия Федерацияси таркибига кириши тўғрисидаги акт мавжуд бўлса, демак, конституциямизнинг тегишли қоидалари аллақачон ишлайди", дея қўшимча қилди у.
Бир кун олдин ўзини Донецк халқ республикаси деб танитаётган бўлгинчилар раҳбари Денис Пушилин Донецк шимолида Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми эҳтимолини истисно қилмаслигини айтди.
"Душман жуда жиддий кучларни бирлаштирди", дейди у видеомурожаатида.
Маълумот учун, 23 сентябрь куни Украинанинг Донецк (тан олинмаган ДХР), Луганск (тан олинмаган ЛХР), Херсон ва Запорожье вилоятларида россияпараст кучлар бошчилигада бир томонлама РФга қўшилиш бўйича референдумлар бошланди. Овоз бериш 27 сентябргача давом этади.
Тан олинмаган ДХР ва ЛХРда овоз бериш бюллетенида “республиканинг Россия Федерацияси таъсис субъекти сифатида Россия таркибига киришини” қўллаб-қувватлайдими ёки йўқми деган савол “овозга” қўйилган.
Запорожье ва Херсон вилоятларида эса “Сиз Украинадан ажралиб чиқиш, минтақанинг мустақил давлат ташкил этиши ва Россия Федерацияси таркибига кириши тарафдоримисиз?” деган савол “овоз”га қўйилган.
Украина ҳудудларида бир томонлама референдум ўтказилишига Ғарб давлатлари, ҳатто Россияга қарши санкцияларни қўллаб-қувватламаган Туркия ҳам қоралади. Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар киритилишини, НАТО эса Украинани қўллаб-қувватлаш кучайтирилишини маълум қилди.
Тасодифий хабарлар
Эрдўғандан жиддий қадам: Туркия Президенти 10 мамлакат элчиларини “ҳайдаб солмоқчи”
Қирғизистонда носвой тақиқланади
Наманганда автобус эшигига қисилиб қолиб, ерга йиқилган йўловчи вафот этди
Собиқ Фарғона ИИББ бошлиғи Дональд Трампга мактуб ёзди
Аҳолининг айрим тоифаларига 800 минг сўмдан пул тарқатилади