Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинанинг Красний Лиман шаҳри бой берилишида генерал-полковник Александр Лапинни айблади ва ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини айтди. Бу ҳақда у Telegram каналида ёзган.
“Лапин бу ҳудуднинг мудофаасига раҳбарлик қилган ва қўшинни зарур алоқа воситалари билан таъминламаган, қўшимча ўқ-дорилар эса ҳудудга кирмаган”, дейди у.
Қайд этилишича, “Ахмат” махсус кучлари қўмондонлари томонидан Красний Лимандаги хавф ҳақида огоҳлантирилган Қодиров бу маълумотни Бош штабга етказган.
Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов унга Лапиннинг етакчилик қобилиятига шубҳа қилмаслигини ва Красний Лиман ҳамда унинг атрофидан чекиниши мумкинлигига ишонмаслигини айтган.
Шунингдек, Қодиров Лапинни истеъдодсиз одам деб атаган ҳамда Мудофаа вазирлигининг кадрлар сиёсатини танқид қилган.
Қодиров сўзининг охирида чегара ҳудудларида ҳарбий ҳолат эълон қилиниб, таъсири паст бўлган ядро қуролидан фойдаланиш зарурлигини айтган.
“Мен Россия Федерацияси Олий Бош қўмондонига қандай ҳисобот беришни билмайман. Шахсий фикримча нисбатан кескин чоралар кўриш, хусусан, чегара ҳудудида ҳарбий ҳолат эълон қилиш ва кам таъсирли ядро қуролидан фойдаланиш керак”, дейди Чеченистон раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октабрь куни Донецк Халқ Республикасининг (Ўзбекистон тан олмаган – таҳр.) Красний Лиман шаҳридан иттифоқчилар қўшинлари қамал қилиш хавфи юзага келганлиги сабабли олиб чиқилган эди.
Тасодифий хабарлар
«Ўзбекнефтгаз» масъуллари 297 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилгани аниқланди
Намангандаги «заправка»да йирик ёнғин содир бўлди
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди
Медведев яна Украина устидан кулди
Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчисини қабул қилди