Бугун, 16 январь куни “Taftish.uz” сайтининг 4 нафар ходими товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 168-моддасида (фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, 1988 йилда туғилган Ғайрат Абераев ҳамда “Taftish.uz” ОАВси ходимлари 1992 йилда туғилган Азизжон Юлдашев, 2000 йилда туғилган Сардор Ҳамидов, 2006 йилда туғилган Маржона Эшқувватова ҳамда 1998 йилда туғилган Дилшод Нишоновлар процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда уларнинг қўшимча равишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) ҳамда 244-6-моддасида (ёлғон ахборот тарқатиш) кўрсатилган жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
“Taftish.uz” ОАВси ёпилганлиги ҳақидаги хабарлар асоссиз бўлиб, ушбу нашр кундалик фаолиятини давом эттирмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилади.
Тасодифий хабарлар
Болаларини ажратишга чиққан ота-оналар ўртасида жанжал содир бўлди
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 минг 226 нафарга етди
Андижон ҳокимининг яна бир аудиоси тарқалди
Ўзбекистонликлар мустақиллик байрами муносабати билан 5 кун дам олади
Афсонавий футболчи ўлимга ҳукм қилинди