Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер маҳаллий мусулмонларга далда бериш учун Пенцбер шаҳридаги масжидга келди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.
Масжид имом Бенжамин Идрис ва бошқа мусулмонлар билан суҳбатлашган президент шундай деди: “Жамиятимизда қутблашиш ва нафрат ортган бир пайтда диний бағрикенглик жуда муҳим”.
Имом Германия президентига азонни таржима қилиб берди ва масжидни кўрсатди. Ўз навбатида Штайнмайер масжид жамоатининг динлараро мулоқотни йўлга қўйиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирди.
Охирги пайтда Германияда мусулмонларга ва масжидларга қарши ҳужум ортгани кузатилмоқда. Охирги бир йилда мамлакат бўйлаб мусулмонларга қарши 813 та жиноят қайд этилди.
Тасодифий хабарлар
Гавайида ёнғинлар тўхтамаяпти: саксон киши қурбон бўлди
АИ-80 маркали бензинининг нархи яна ошди
Фарғонада эркак бир ёшли қизини пичоқлаб ўлдирди
9 ой ичида 78 млрд сўмлик табиий газ ўғирланган
Тошкентда 22 ёшли йигит 19 ёшли танишини пичоқлади