Девбанд уламолари: «Аёллар профилларига ўз расмларини қўйсалар бўладими?», саволига жавоб бердилар
Девбанддаги «Дор-ул Улум» олимлари аёлларнинг интернет сайтлари, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқларда ўзларини тутишларига оид фатво чиқардилар. Олимлар хотин-қизлар ижтимоий тармоқлардаги профилларига ўз расмларини жойлашлари шариатга тўғри келмайдиган иш бўлиб, буни дархол тўхтатиш зарурлигига урғу бердилар.
Шунингдек, фатвода Facebook, Whatsapp каби ижтимоий тармоқлар учун селфига тушиш нотўғри амал ҳисобланиши, сабаби бу расмларни номаҳрам эркаклар бемалол томоша қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилган.
Айни дамда, уламолар эркакларга ҳам мурожаат этиб, агар қайсидир аёлнинг расмига кўзлари тушса унинг номаҳрам экани эсдан чиқармасликлари ва кўзларини олишлари зарурлигини эслатдилар.
«Аёллар билиб-билмай ўз расмларини жойлаганлари эркаклар учун томоша қилишга ҳеч қачон рухсат бўла олмайди. Улар у ҳам бировнинг тан маҳрами, синглиси ёки онаси эканини унутмаслик керак. Қўл остидаги хотин қизларга бу ишлардан эҳтиёт бўлишларини тушунтириб қўйишлари эркакларнинг вазифаси ҳисобланади. Қолаверса бегона аёлларга кўзи тушган эркакнинг ўз аёлидан кўнгли қолиши оддий ҳолга айланиб қолган», дейилади фатвода.
Тасодифий хабарлар
Умрага пандемиядан олдин тўлов қилганлар қўшимча пул тўлайди.
Тўқаев 2026 йил президентликдан кетиши ва Конституцияни ўзгартирмаслигини айтди
Миришкор тумани ҳокими ишдан олинди «Бундайларга сафимизда ўрин йўқ» – O'zLiDeP Миришкор ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди
Эболанинг янги тўлқини бошланди. Қурбонлар бор
Бозорларда картошка ва сабзи нархи ошди