Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.2023 йилдаги 547-сон қарори билан Ҳукуматнинг айрим ҳужжатларига ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат «Темир дафтар»га киритилган ижтимоий аҳволи оғир оилаларнинг муаммоларини тизимли равишда тезкор ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни белгилаш зарурати муносабати билан қабул қилинди.
Хусусан, «Темир дафтар»ни юритиш орқали ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир оилалар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб (28.04.2021 йилдаги 250-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қуйидаги билан тўлдирилмоқда:
- халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг сессиялари оралиғидаги даврда кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, зудлик билан ёрдам кўрсатиш зарурияти юзага келганда – «Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир марталик моддий ёрдам бир иш кунида туман (шаҳар) ҳокимлари қарорлари билан берилади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.10.2023 йилдан кучга кирди.









