"Ўзгидромет" маркази 7-9 февраль кунлари Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво прогнозни эълон қилди.
Унга кўра,
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ, 9 февралда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, 9 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ, баъзи жойларда 18° илиқгача, 9 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 7 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 8-9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7-8 февралда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 13-18° илиқ, баъзи жойларда 20° илиқгача, 9 февралда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 7-8 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 7 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 8-9 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Мактаб ўқувчилари ишлаши мумкин бўлган соҳаларнинг рўйхати тузилди
Ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади
“Аэрофлот” самолёти бортида туғилган наманганлик чақалоққа чексиз “Аэрофлот Бонус” олтин картаси берилди
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 41 даражагача иссиқ бўлади