Ҳукумат қарори билан Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Нодавлат таълим ташкилотлари педагогларига ўз хоҳишига кўра аттестациядан ўтиб тоифа олиш ҳуқуқи берилади. Бунда педагогларнинг малака тоифалари улар бошқа таълим ташкилотига, таълим ташкилотининг бир туридан бошқасига ёки нодавлат таълим ташкилотидан давлат таълим ташкилотига ишга ўтганда сақлаб қолинади.
Амалдаги тартиб бўйича малака тоифалари фақат давлат таълим ташкилотлари педагогларига берилаётганди.
Қарор президентнинг Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Тасодифий хабарлар
Tashkent City бугундан яна очилди
Маҳмуд Муродов рақибини техник нокаутга учратди
Наманганлик қидирувдаги шахс қўлга олинди.
Ер тезроқ айланяпти: дунёда вақт тизими ўзгариши мумкин
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?