Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эмланганлар учун ҳам тиббий ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланади. Бироқ жамоатчилик орасида бунга эҳтиёж борлиги шубҳа остига олинмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором Турсунова ушбу ҳолатга изоҳ берди.
“Коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи дозаси олинганидан сўнг, 3 ҳафта ўтиб пайдо бўлади. Шу давр ичида одам касалликдан тўлиқ ҳимояланмаган бўлади. Шу боис, ҳар бир эмланган инсон профилактика чораларини кўриши керак”, дейди Дилором Турсунова.
Шунингдек, Санитария-эпидемиологик хизмат вакили қандай ҳолатда ниқоб тақишга ҳожат қолмаслигига аниқлик киритди.
“Бундан ташқари, мамлакатимиз ҳудудида тиббий ниқоб тақиб юриш тартиби ҳозирча бекор қилингани йўқ. Эмланганми ёки йўқми – тиббий ниқоб барча учун мажбурий. Агар инсон ёлғиз бўлса, теварак-атрофида катта радиусда бошқа бир мулоқотчи бўлмаса, табиийки, ён-атрофда коронавирус юқиш ва юқтириш хавфи бўлмайди. Бундай ҳолатда ўз-ўзидан тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж қолмайди”, дейди Турсунова.
Тасодифий хабарлар
Рулда ухлаб қолган андижонлик ҳайдовчи икки кишини уриб юборди. Пиёдалар вафот этди
Фарғона марказий деҳқон бозоридаги янги йил арчаси ёниб кетганлиги тасдиқланди
Ўзбекистон Афғонистонга гуманитар ёрдам жўнатди
Мирзиёевга маданият ва спорт мажмуалари лойиҳаси тақдимот қилинди
Чорвоқда оммавий муштлашув юз берганига оид хабарга ойдинлик киритилди