ФВВ зилзилалар бўйича янги мурожаат билан чиқди.
«Ҳурматли ҳамюртлар, бугун ижтимоий тармоқларда яна бир бор зилзила рўй бериши мумкинлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалиб, унинг манбаси сифатида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий веб-сайти кўрсатилган.
«7-9 балли зилзила рўй бериши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати» ФВВ томонидан эълон қилинмади.
Аҳолимизни саросимага тушмасликка ва фейк хабарларга ишонмасликка чақириб қоламиз.
Бугунги кунда зилзиланинг вақти ва жойини аниқ белгилаб берувчи технология йўқлигини эслатиб ўтамиз», дейилади мурожаатда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Ўзбекистон ҳудудида 5 баллгача ер силкинишлари кузатилди.
Шунингдек, мутахассис қўшни давлатларда бўлаётган ер қимирлашлари Ўзбекистонга қандай таъсир қилишини бўйича маълумот берганди.
Тасодифий хабарлар
“Ўзбеккино” мансабдорларига очилган жиноят ишининг Саида Мирзиёева ва “Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқаси йўқ
Фарғоналик йигит танишишни хоҳламаган қизга беҳаё расмлар юборди, оқибатда...
Хонанда Лола Йўлдошева маданият вазирининг мажбурий дўппи кийиш ғоясини танқид қилди. У Назарбековга бошқача вариантни таклиф қилган
Ўзбекистон суғориш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар қарз олади
Наманганда туғилган уч эгизакка Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди