Бугун, 25 октябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Президенти сайловида ғалаба қозонгани билан табриклади. Давлатлар раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилган.
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевнинг тожик-ўзбек муносабатларини ривожлантиришдаги шахсий ролини юқори баҳолади, деб хабар берди Тожикистон Президенти матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, МСК томонидан сайлов натижалари эълон қилинишидан аввал Шавкат Мирзиёев номига табриклар кела бошлади. Хусусан, Россия Президенти Владимир Путин, Беларусь раҳбари Александр Лукашенко ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Мирзиёевни ишончли ғалаба билан табриклаб улгурди.
Тасодифий хабарлар
Даҳшат! Тошкентда 16 яшар бола шериклари билан ўз онасини ўлдирди
Хотинига ахлат едирган эркакка суд ҳукми ўқилди (Видео)
Роналду «Ювентус»дан кетди...
Норин туман прокуратураси ва Норин туман халқ таълими бўлими хамкорлигида ташкил этилган “Нафосат-2020” фестивали
Ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди