Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев “UzAuto Motors” компанияси берган баёнотига ўзининг Telegram каналида муносабат билдирди.
Депутат муносабатида Ўзбекистонда “растаможка”ни очиш вақти келганини таъкидлаб, “UzAuto Motors”нинг баёнотини бунга асос сифатида кўрсатмоқда.
| “Айланиб келиб шароит “растаможка”ни олиб ташлаш кераклигини кўрсатмоқда. Менимча буни турли касалликлар тарқалишига йўл қўйиб, глобал танқислик пайдо қилган табиатни ўзи ҳам истамоқда: бу юрт истеъмолчиларини масъуллари, монополистлари эшитмади, табиат эшитди.Истеъмолчиларни оғир ва танловсиз аҳволда қолдириб фойда қилиб келган компания бошимизга оғир кун тушди, деб истеъмолчиларга мурожаат қилмоқда.Нонсенс: ўзимизникиларга қачон туриб бергандинг-у, энди қайси бет билан чиқаяпсан? Бунақа мурожаат билан автомобилни экспорт учун сифатли ҳам арзон сотган ҳорижликларга чиқса мантиқан тўғри бўларди.Ўртоқлар етар энди эплолмадинглар, барибири бошқалардек ўз халқингизга мард ва ватанпарвар бўлолмайсизлар. Яхшиси “растаможкани” очайлик!“, — деб ёзди Кушербаев. |
Тасодифий хабарлар
Шифокорлар коронавирус Россияга Ўзбекистондан кириб келади, дея ҳавотирланишмоқда
Тошкентда савдогарлардан “солиқ” йиғган аёл ушланди
“Ўзбеккино” мансабдорларига очилган жиноят ишининг Саида Мирзиёева ва “Мендирман Жалолиддин” сериалига алоқаси йўқ
Расул Кушербоев: "Отабек Нуриддинов иши буюртмага ўхшаяпти"
Яна бир ўзбек аёли Туркияда даҳшатли ўлим топди. Қотил бегона эмас