2020 йил 24 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 19 360 (+181) нафарни ташкил этмоқда.
Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Қашқадарё вилоятида, 80 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 124 нафар, Андижон вилоятида 95 нафар, Сирдарё вилоятида 63 нафар, Навоий вилоятида 18 нафар, Наманган вилоятида 13 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 10 нафар, жами 323 нафар бемор тузалди.
❗️Шундай қилиб юртимизда 10 472 (+323) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (54 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 782 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Тасодифий хабарлар
Зеленский Оқ уйда. Бу сафар унга нималар ваъда қилинди?
Наманганда танишини шафқатсизларча ўлдирган шахслар қамалди. Улар ошхона капгири дастасини унинг орқа чиқув тешигига тиқиб азоблашган
APK файллар тарқатиб, одамлардан 2 млрд пул “шилган” шахс ушланди
Маҳкумлар маҳсулотларни онлайн харид қилиши мумкин бўлади
Расул Кушербаев ўсимлик ёғи нархининг кескин ошганини танқид қилди