Самарқанд вилоятида 14 ноябрь куни “Камаз” ва “Зил” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ички ишлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 16:00 атрофида вилоятнинг Паяриқ тумани ҳудудида ўтказилган улоқ-кўпкари ўйини давомида содир бўлган.
Беллашув бўлиб ўтаётган жой атрофидаги баландликда турган “Камаз” русумли юк автомобили ҳайдовчиси эътиборсизлик қилиб, қўл тормозини тортмаганлиги оқибатида, автомобиль пастликка ҳаракатланиб кетган ва “Зил” русумли яна бир юк автмобили билан тўқнашган.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган фуқаролар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Гуллар автокарвони: Наманганда 62-халқаро гуллар фестивали бошланди (видео)
Шавкат Мирзиёев февралда Россияга боради
Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади (фото)
«Ўзим учун қилмадим, болалар учун, халқ учун қилдим» – Шавкат Мирзиёев
Олимлар COVID-19 буйракни тез қаритишини аниқлашди