Ижтимоий тармоқларда Россия Ички ишлар вазирининг жорий йилнинг 22 сентябрь куни қабул қилинган, мамлакатда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларини армияга сафарбар этишни ташкиллаштириш тўғрисидаги буйруғи экани айтилаётган ҳужжат сурати тарқалди.

Буйруққа кўра Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон республикалари фуқароларини 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб мажбурий тарзда Россия Федерацияси Қуролли Кучлари таркибига жалб этиш кераклиги кўрсатилган.
Агарда улар ҳарбий хизматга боришдан бош тортса, чақириқ қоғозини қабул қилмаса, уларга ишлаш учун берилган рухсатномани бекор қилиш ва 5 йил муддатга Россияга киришини тақиқлаб, депорт қилиш буюрилган.
Ҳужжатда хорижий фуқаролардан 75 000 нафарини ҳарбий хизматга олиш бўйича кўрсатма берилган.
“Спутник Қирғизистон” нашрининг Бишкекдаги Россия элчихонасига таяниб, ёзишича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
“Биз Россиядаги чет эл фуқароларини, жумладан қирғизистонликларни ҳам турли провокацияларга берилмасликка ва фақат расмий маълумотларга эътибор қаратишга чақирамиз”, дейилади элчихона хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш аъзоси Кирил Кабанов охирги 10 йилда Россия фуқаролигини олган марказий осиёликларни ҳам урушга сафарбар қилиш имкониятлари кўриб чиқилаётганини маълум қилганди.
Қайд этиш керакки, Россияда меҳнат мигрантларини фаол равишда урушга тортиш кампанияси олиб борилмоқда. Бунинг учун, ҳатто Президент Владимир Путин чет элликларга ҳарбий хизматга бориш эвазига фуқаролик беришни осонлаштириш ҳақидаги қонунни ҳам имзолади. Шунингдек, мамлакатдаги миграция марказларида муҳожирларга турли тилларда урушга боришнинг фойдаси, бериладиган имтиёзлар ҳақида варақалар тарқатилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Исроил Хон-Юнисдаги уйни ўққа тутди, камида 23 киши ҳалок бўлди, деб ёзади ОАВ
"Салимбой"нинг оғир бетоблиги ва хорижга чиқиб кетгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатми?
Ўзбекистоннинг CAFA Nations Cup’даги ўйинлари янги стадионда ўтади
АҚШ Сурияда қўшинларини қайта тўплашга киришган – ОАВ
Тошкентда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди. ССВ буни эълон қилмади