Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги 4-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсга нисбатан қийноқ қўлланилаётгани ва ундан мажбурий кўрсатма олинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) хабар берди.
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги қонунга мувофиқ жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини амалга оширган. Ўрганиш давомида мурожаатда кўрсатилган шахс билан холи тарзда суҳбат ўтказилган, унинг сақланиш шароитлари, мурожаатда келтирилган важлар, шунингдек, танасида тан жароҳатлари аломатлари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ўрганилган.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан 4-сон Тергов ҳибсхонасининг айрим ходимларига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Шунингдек, мурожаатда кўрсатилган шахсга нисбатан суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Ўрганиш давомида тўпланган ҳужжатлар Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида процессуал тартибда кўриб чиқиш учун Бухоро вилояти прокуратурасига тақдим этилган.
“Омбудсман мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларини ваколати доирасида назорат қилиб боради”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
2025 йилда Google’да энг кўп нималар қидирилгани эълон қилинди
Наманганда янги туман ташкил этилади
Ўзбекистон Президентининг Эронга ташрифи икки томонлама ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди
Яна бир раҳбар пора билан қўлга тушди
6 соат ичида «Тошкент» ва «Наманган» вилоятларида жами 97 кишида коронавирус аниқланди