Франция Мудофаа вазири Флоранс Парли урушнинг Европа чегаралари яқинида давом этаётгани, унинг Европа давлатларига тарқалишининг олдини олиш муҳимлиги ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда Франция Мудофаа вазирлиги раҳбари Руминиядаги НАТОга тегишли Михаил Когэлничану базасига ташрифи чоғида айтиб ўтди.
Ташриф давомида Парлига Руминия Президенти Клаус Йоханнис,Бош вазир Николае Чукэ ва Мудофаа вазири Василе Динку ҳамроҳлик қилган.
Франция вазири НАТОнинг Руминиядаги базасида 500 нафар француз аскари жойлашганини эслатди.
“Биз мана шундай беқарор даврда қитъанинг хавфсизлигини таъминлашга қарор қилдик. Биз Россияга жамоавий мудофаа бўйича мустаҳкам бирдамлигимизни намойиш этамиз”, дейди у.
Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Франция ва Бельгия НАТОнинг Констанцадаги базасига зудлик билан 800 нафар аскар юборди.
"Уруш Европанинг остонасида, биз унга йўл қўймаслигимиз керак", дейди Парли.
Тасодифий хабарлар
Йўлларда сотилаётган музқаймоқлардан заҳарланиш мумкин
Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди
Охирги 2 кун: Ўзбекистонда коронавирус чекинмоқда
Россияда уч ўзбекистонлик телеканал ходимасига ҳужум қилишда айбланмоқда
22 ёшли чегарачи ўзини отиб қўйди