11 май куни “Барселона” жамоаси мамлакат чемпионлигини нишонлаш мақсадида чемпионлик парадини ташкил қилди. Унда жамоанинг етакчиси Ламин Ямаль Фаластин байроғини кўтарган ҳолда иштирок этди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда 18 ёшли футболчи автобусда Фаластин байроғини ҳилпиратаётгани акс этди. Парад давомида минглаб мухлислар “Барcелона” футболчиларини қарши олиш учун Барселона кўчаларига чиққан.
“Барселона” жорий йилнинг 10 май куни азалий рақобатчиси “Реал Мадрид”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги 29-Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Бу Ла Лига тақдири “Эль-Класико” натижасига кўра, чемпионлик ҳал бўлган иккинчи ҳолат бўлди. Биринчиси 1932-1933 йилги мавсумда кузатилган эди.
Маълумот учун, 2023 йил октябрь ойида Ғазодаги уруш бошланганидан буён Барселона шаҳри Испанияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишларнинг асосий марказларидан бирига айланган. Шаҳарда мунтазам равишда йирик акциялар ўтказилиб, Ғазо блокадасини бузишга уринган ёрдам флотилиялари ҳам айнан шу ердан йўлга чиққан.
Тасодифий хабарлар
Режаларимиз кўлами ҳар бир кундан унумли фойдаланишни тақозо этади. Наманган вилояти ҳокими билан суҳбат
Россия армиясига ҳиндистонликлар ҳам ёллангани маълум бўлди
4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди. Ота шифокорлардан норози
Ўзбекистоннинг инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга етказилди
Республикачилар "Украина учун ғалаба режаси" ни ишлаб чиқдилар: Россияни қандай энгиш керак