Ижтимоий тармоқларда Одинцово шаҳар округидаги 5-полиция бўлимида 4 кундан ортиқ вақт давомида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний ушлаб турилгани ҳақида видео-материал тарқалди.
8 август куни Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими ходимлари Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти Одинцово шаҳар округидаги бошқармасида бўлишди.
Ижтимоий тармоқларда Россия Ички ишлар вазирлигининг Одинцово шаҳар округидаги 5-полиция бўлимида 4 кундан ортиқ вақт давомида 15 нафар Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний ушлаб турилганлиги ҳақида видео-материал тарқатилган эди.
Ташриф давомида полиция бўлимида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси борлиги аниқланди, улар ўтказилган рейд натижасида ҳибсга олинган. Ватандошлар Москва вилояти ҳудудида, тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан меҳнат фаолияти билан шуғулланганлари маълум бўлди.
9 август куни ушбу фуқаролар мамлакатдан чиқариб юбориш учун Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва вилояти бош бошқармаси чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилди.
Тасодифий хабарлар
Лавров АҚШни космосга қурол олиб чиқишдан огоҳлантирди
Huawei эгилувчан смартфонлар пойгасида етакчиликни қўлга киритмоқчи
Украинанинг урушдаги яширин қуроли нималиги айтилди
45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
Namangandagi tergov hibsxonasida mahkuma to‘satdan vafot etdi. Bosh prokuratura rasmiy ma'lumot berdi