“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий йилнинг ноябрь ойида Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигаси доирасидаги учрашувларида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда “O Jogo” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 41 ёшли ҳужумчи терма жамоанинг дастлабки таркибига киритилган. Роналдунинг жамоадошлари Саму Кошта ва Жоау Феликс ҳам Португалия терма жамоасининг Миллатлар лигаси учун кенгайтирилган қайдномасидан жой олган.
Аввалроқ, португалиялик футболчи интизомий чоралар сабабли жорий йилнинг 19 октябрь куни Португалия футбол федерацияси уни 30 кунга дисквалификация қилиб, 255 евро жаримага тортган эди.
Бунга қадар Роналду Данияга қарши учрашув олдидан терма жамоа йиғинини тарк этгани ва Норвегияга қарши ўйинда майдонга тушмагани сабабли терма жамоа бош мураббийига бир қатор талаблар қўйгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Португалия терма жамоаси ноябрь ойида Миллатлар лигаси доирасида иккита учрашув ўтказади. Жамоа жорий йилнинг 14 ноябрь куни Дания, 17 ноябрь куни эса Уэльс билан баҳс олиб боради.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар ҳаётида 1 июлдан нималар ўзгарди?
Қуёшда кучли портлаш: эртадан Ерда магнит бўронлари кутилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими қатъий огоҳлантирилди, бир қатор ҳоким ва ҳоким ўринбосарларлари, прокурор, солиқчилар ишдан бўшатилди
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Японияда мамлакатдаги энг баланд бино қурилди (фото)