Ўзбекистон Республикаси Президентиининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:
• “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;
• АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;
• “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.
Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;
Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.
Тасодифий хабарлар
Жуда ёмон! Коронавирус сабаб ОИВ касаллиги қурбонлари сони кўпайиши мумкин
Россия Украинага бостириб кириши ортидан Тошкент Киевга барча парвозлар бекор қилди
Узоқ кутилган боди-камера. Тошкент кўчаларида камерали ЙПХ ходимлари пайдо бўлди
Тошкентда сингил ўз опасини ўлдириш учун 5 минг долларга қотил ёллади
Об-ҳавони баҳона қилмасдан, чидамли маҳсулотлар етиштириш зарур – Президент