Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентда эр аёлини ўлдириб, жасадини 2 кун машинасида сақлаб юргани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Мазкур воқеа бўйича Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов муносабат билдириб, асл ҳолат қандайлигини очиқлади.
Жорий йилнинг 9 июнь куни Яккасарой тумани Кичик халқа йўли кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган Ж.Д. (аёл) эрта саҳардан кучли бош оғриғи ҳамда тўхтовсиз қайд қилиш оқибатида, турмуш ўртоғи Х.О. тез ёрдамга мурожаат қилган. Тиббиёт масканида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан аёл шу куни соат 09:45 вафот этган.
Ўтказилган суд-тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлга “Чап тухумдон кистаси, ички кон йўқотиш, тухумдон ва бачадон ташқи ҳомиласи, ички қон йўқотиш, ички аъзолари кам қонлиги” ташхиси қўйилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда аёл мурдасини турмуш ўртоғи томонидан моргдан уйига қайтариб олиб келган ҳолати қайд этилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Усмонов дивидендлардан қанча даромад олгани маълум бўлди
Сентябрь ойида ҳам тўйларни ўтказиш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қоладими?
Пахта терими қанчадан тўланиши маълум бўлди
Автобус ва метро йўлкираси ошади
Парламент IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш тўғрисидаги петицияни ўрганмоқда