Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан қуйидагилар рухсат берилди:
Биринчидан, 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб:
✔️ умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:
➖банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;
➖столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;
➖бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;
➖ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
✔️ томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитари талабларига риоя этиши талаб этилади:
➖объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш;
ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштириш ҳамда тиббий ниқобда бўлиш (зарур ҳолларда тадбир 2 соатдан зиёд давом этганда ниқобни бепул алмаштириш);
➖объектларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, дезинфекцион “тўшаклар”, антисептик воситалари билан жиҳозлаш, уларга киришда ҳар бир ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб, 370С ва ундан юқори бўлган ёхуд инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда киритмаслик;
➖ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
✔️ парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятига. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
➖ташриф буюрувчиларни ижтимоий масофани сақлаган ҳолда навбатда туришини таъминлаш;
➖аттракционларнинг юза қисмини ҳар соатда ёки ҳар бир фойдалангандан сўнг дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖аттракциондан фойдаланишда ижтимоий масофани сақлаш;
➖ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар
ва б.) ўрнатиш (ёпиқ бинолардаги аттракционлар фаолияти учун).
✔️ диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
➖жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
➖диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
➖санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
➖ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
➖бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
➖тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
➖диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;
Тасодифий хабарлар
"Ютуқли ўйин"лар ортидаги фирибгарлик фош этилди
"Пахтакор"нинг янги футболчиси 2,5 млн евро маош олади
Студентларга квартира йўқ
Табиий газ ва электр энергияси нархи оширилмайди
1 январдан 9 та агентлик тугатилади – рўйхат