Бразилиялик футболчи, ПСЖ ҳужумчиси Неймар Каталониянинг “Барселона” клубини яна судга берди.
Неймар “Барселона” жамоасидан кетганидан сўнг клуб унга маошининг бир қисмини шу кунга қадар тўламаган ва футболчи судга мурожаат қилган.
У суд орқали “Барса” билан шартномани узайтиргани учун бонус пуллари ва вақтида тўланмаган маошнинг фоизларини ундириб олмоқчи. Умумий ҳисобда каталонияликларнинг Неймар олдидаги қарзи 3,5 миллион еврони ташкил этади.
Неймар “Барселона”ни мутлақо адолатсизликда айблаб, ПСЖъга ўтиб кетгани учун атайин пуллар берилмаётганини таъкидламоқда.
“Барселона” тегишли пулларни тўлаб беришга ваъда берган, аммо келишувни бузган.
Маълумот учун, жорий мавсумнинг ёз ойида каталонияликлар Неймарни таркибга қўшиб олганида, у даъволарини қайтариб олмоқчи бўлган.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев Алиевни 60 ёшни қаршилагани билан табриклади
Космосда янги сайёра топилди
Эрондан улкан олтин захираси топилди
Келишилган хизмат ҳаққи ололмаган шахс эндиликда панжара ортидан жой олади
Коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият жуда хавфли — ЖССТ