Бош прокуратура томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Nuz.uz интернет сайти мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги сўров хати ижро учун қабул қилинди.
Аниқланишича, суднинг қарорига мувофиқ, "Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.
Журналист билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.
"Шу ўринда, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти ва журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан қўриқланиши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
(+21) Наманганда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
«...Ҳатто янги келин-куёв ҳам коронавирусга чалинган» (видео)
Намангандаги резина цехига ўт кетди (видео)
Тошкентда фохишахона ташкил этган аёл ушланди
Президент абитуриентларга яна бир енгиллик беряпти