Наманган. 2020 йилнинг 23 июнь куни соат 12:05 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 247-километрида, ҳайдовчи 30 ёшли Т.Т. бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасини ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро И.И., нинг бошқарувида бўлган, МЧЖга тегишли “САМС” русумли юк автомашинасини орқа қисмига урилиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақдаЎзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Натижада “Damas” ҳайдовчиси Т.Т. ва автомашина салонида бўлган йўловчи 21 ёшли Х.М. ҳодиса жойида вафот этган, орқа ўриндиғида бўлган йўловчи 51 ёшли Х.Қ (аёл). эса олган тан жароҳати билан Поп туман марказий шифохонасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз Йўл ҳаракати қоидаларининг 73 бандига асосан ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги оралиқ масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак.
Тасодифий хабарлар
Toshkent shahriga yangi bosh imom-xatib tayinlandi
+402. Йиллик антирекорд янгиланмоқда, икки бемор вафот этди
Ўзбекистонда эртага қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Ўзбекистондан хорижга кетадиган муҳожирларга 1000 АҚШ доллар эквивалентида кредит берилади
Тошкентда 15 июль куни коронавирус аниқланган аёл вафот этди