Фарғонадаги аёлни эри ёқиб юбормагани аниқланди

Фарғонадаги аёлни эри ёқиб юбормагани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб ёқиб юборгани акс этган видео тарқалган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов томонидан Фарғона вилояти прокуратураси раҳбарияти бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди. Ҳолат юзасидан текширув ишлари якунланиб, расмий баёнот берилди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 24 январь куни соат тахминан 19:00 ларда юз берган. Шифохонадан уйига қайтаётган эр-хотин машинада рашк туфайли уришиб қолган. М.У. турмуш ўртоғи М.Х. билан гаплашиб олиш мақсадида, “Матиз” русумли автомашинасини Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган. 

Шу вақтда 1987 йилда туғилган аёл (ҳомиладор бўлган) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган. Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилган. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


×