Наманганда давлатимиз сарҳадлари ҳимоячиларига 48 та янги хонадон калити топширилди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни арафасида Поп туманида Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Н-сонли ҳарбий қисми ҳарбий хизматчиларининг катта гуруҳига янги уй-жойлар калити топширилди.
Поп туманининг Пунгон маҳалласида қад кўтарган 48 та хонадондан иборат янги турар-жой биноси Давлат хавфсизлик хизмати хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг оилаларга қувонч бахш этди. Қурилиш ишларига 9,5 миллиард сўм маблағ сарфланган уй-жойлар ўзига хос, миллий ва замонавий дизайн уйғунлигида барпо этилган. Юксак қурилиш архитектура ютуқларига эга бинонинг ҳар бир хонадони шинам ва барча зарурий шароитларга эга. Шунингдек, энергия тежамкор ускуналар билан жиҳозланган.Тантанали тадбирда вилоят ҳокими, ҳарбий-ма’мурий сектор раҳбари Хайрулло Бозоров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Давлат чегараларини қўриқлашда хизмат вазифаларини намунали бажариб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Тасодифий хабарлар
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси огоҳлантириш билан чиқди
Ўзбекистонда 2020 йилда гўдаклар ва оналар ўлими кўпайган
Қўлига пистолет олиб, “гоп-стоп”га чиққан учовлон қўлга олинди
Ҳиндистонда ўзбекистонлик фоҳиша қўлга олинди
Тошкентдаги боғлар энди тун-у кун ишлайди