Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида 17 январь куни вазир Пўлат Бобожоновнинг АҚШ элчиси Даниэль Розенблюм билан учрашуви бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Учрашув чоғида тарафлар ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама этиб, Ўзбекистон экспертларининг АҚШга танишув ташрифини ташкил этиш борасида келишиб олган.
«Бу каби ташрифлардан кўзланган мақсад АҚШнинг ҳуқуқ-тартиботни сақлаш, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни очиш борасидаги иш услубини ўрганишдан иборат бўлиб, эксперт-криминалистик бўлинмалари учун кадрларни тайёрлаш, соҳани замонавий жихозлар билан таъминлашга кўмаклашиш каби масалаларни ҳал этишдир», — дейилади вазирлик ахборотида.
Учрашув якунларига кўра, элчи Розенблюм Америка дипломатик миссияси номидан Ўзбекистон ИИВ билан ҳамкорликни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлаб ўтган.
Тасодифий хабарлар
Мақсадимиз – оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларга оилавий зўравонлик қилиш ҳолатларини олдини олиш
Ўқитувчи ўз ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
Неймар «Навбаҳор» билан ўйиндан кейин мураббий истеъфосини талаб қилмоқда
«Навбаҳор» 1-турдаги мағлубиятдан кейин Нўмон Ҳасановни ишдан олди. Унинг ўрнини Виктор Жалилов эгаллади
Расман: Қозоғистон Россия-Украина урушида Путиннинг тарафини танлади