Бугун, 30 апрель куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 5 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасидан 2 нафар, жами 7 нафар бемор буткул соғайди. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари эркак, 2 нафари аёл ва бир нафар чақалоқ бўлиб, барчаси Тошкент шаҳридан. Улар коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлар орасида энг ёши каттаси 57 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 2020 йил туғилган.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (аёл) 37 ёшда бўлиб, Навоий вилоятидан. У Москва-Тошкент йўналишада чартер рейси билан келган ва карантинга олинган. Яна 1 нафари (аёл) 23 ёшда бўлиб, Тошкент шаҳридан. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.
Таъкидлаш жоизки, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 357 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 364 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 37 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1133 нафарни ташкил этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эмомали Раҳмон ва Сооронбай Жээнбеков икки давлат чегарасида учрашди
Террорчиларнинг ғоявий таъсирига тушиб қолган “Зубайр” тахаллусли йигит Тошкентда қўлга олинди
Вакцина ишлаб чиқилмагунга қадар коронавирусни енгиб бўлмайдими?
Юртимизда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?
«Янги Ўзбекистон» боғига бепул автобус қатнови йўлга қўйилди