Кеча, 18 ноябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.
Ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари олий даражадаги Россияга кутилаётган ташрифга томонларнинг тайёрлиги юқори даражада эканини мамнуният билан қайд этдилар ҳамда давлатлараро муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқин алоқаларни давом эттириш ва ўзаро қўллаб-қувватлашга тайёрлиги билдирилди.
Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида вазирлар ахборот ва биологик хавфсизлик соҳасида қатор икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 ноябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан Россияга жўнаб кетди.
Тасодифий хабарлар
«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Устюрт регионидаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳалари ҳолатини ўрганди (фото)
Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди
Европада тиббий ниқоб тақмаганларга катта жарима солинмоқда
Наманганда коронавирусга чалинган келин-куёвнинг аҳволи қандай?
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига 10 миллион сўмгача микроқарзлар берилади.