Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби директори П.А. Тошкент шаҳрида бўла туриб, “комиссия учун” деган баҳонада ўқитувчи ва техник ходимлардан 20 минг сўмдан пул йиғдиргани аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 10 февраль куни тумандаги 21-мактабнинг директори П.А. топшириғига асосан мактаб ўқитувчиси Д.Р. 16 нафар ўқитувчидан 320 минг сўм йиғиб олиб, директорга берган. Директор П.А.нинг ўзи эса 18 нафар ўқитувчидан 360 минг сўм йиғиб олган. Йиғилган умумумий пул 680 минг сўмни ташкил қилган.
Мактаб директори П.А. ўз кўрсатмасида ушбу пуллар мактабдаги баннерларни янгисига алмаштириш учун йиғилганини, бу пуллар амалда ҳеч қаерга ишлатилмасдан, ўқитувчиларга яна қайтариб берилганини айтган.
Бир гуруҳ ўқитувчилар пулларнинг йиғилиш сабаблари ҳақида П.А. берган кўрсатмаларни тасдиқлаган. Бошқа бир гуруҳ ўқитувчилар эса йиғилган пуллар келган комиссияни тушликда овқатлантириш баҳонасида йиғилганини маълум қилган.
Ушбу ҳолат ортидан жорий йилнинг 24 февраль куни мактаб директори П.А. ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш ҳақида аризасига асосан лавозимидан озод қилинган.
“Ҳозирда терговга қадар текширув давом этмоқда, натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Спиртли ичимликлар коронавирусга чалиниш хавфини оширади – мутахассис
Навоийдаги «самосуд» тафсилотлари маълум бўлди: ишчини фермер шу кўйга солгани айтилмоқда
Бўлакларга бўлиниб ёқиб юборилган аёлнинг қотиллари қўлга олинди
Соҳта ДХХ ходимлари машинасида 200 минг доллар олиб кетаётган фуқарони қўрқитиб, 150 мингини олиб қўйди
Наманганда шамол туфайли Кобалт мошинаси устига дарахт кулади