Эндиликда экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 2 ноябрь куни қабул қилинган “Экстремизмга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.
Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларда иштирок этиш 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, экстремизм, сепаратизм ёки ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга, фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёки аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёхуд тарқатиш мақсадида сақлаш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.
Шунингдек, экстремистик ва террорчилик ташкилотларининг атрибутлари ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ва сақлаш ҳам маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Бундай ҳуқуқбузарликлар учун ҳуқуқбузарлик ашёсини мусодара қилиш билан бирга, фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Бундан ташқари, қонун ҳужжатларидаги “диний экстремизм” ибораси “экстремизм” сўзи билан алмаштирилди.
Тасодифий хабарлар
Ҳайкалнинг сири очилди
Путин коронавирусга чалинган Ҳабибнинг отасига энг яхши тиббий хизмат кўрсатилишини ваъда қилди
Ўзбекистон қайси давлатдан энг кўп музқаймоқ импорт қилгани маълум қилинди
МЕНИ ПРЕЗИДЕНТ КЕЧИРДИ!
Мактаб ўқувчилари ўз синфхонасини таъмирлашга жалб қилинди (фото)