Тўхтахўжаев ўзининг BYD’сини Абдуҳолиқовга совға қилди

Тўхтахўжаев ўзининг BYD’сини Абдуҳолиқовга совға қилди

Кеча, 10 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги ўйинида Қатар миллий терма жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Ўйиндан сўнг футболчи, мураббий ва ходимларга Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлга киритилгани муносабати билан мукофотлар топширилди.

Саралашнинг сўнгги босқичида 4 та ўйинда қатнашган аммо охирги ўйинларда қайдномаларда бўлмаган Бобур Абдуҳолиқов тақдирланганлар рўйхатидан тушиб қолган эди. Бироқ саралашнинг охириги икки ўйинида қайдномадан жой олиб, Президентдан BYD қабул қилган Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобур Абдуҳолиқовга совға қилди.

Шунингдек, сўнгги ўйинларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли миллий терма жамоа бош мураббийлигидан кетган Сречко Катанец ҳам “Дўстлик” ордени ва BYD автомобили билан мукофотланди. У эса ўз автомобилини терма жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга совға қилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон МТЖ қатнашадиган Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. 48 та жамоа 12 та гуруҳга бўлиниб баҳс олиб боради. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллага жамоалар ҳамда натижалари энг яхши 8 та учинчи ўрин эгалари кейинги босқичга йўл олади.


×