Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Telegram маъмурияти билан музокаралар орқали «Қора мерган» ва «Снайпер блогер» номли каналлар блокланганини маълум қилди.
«‘Қора мерган’ деган бир жирканч Telegram-канал бўлар эди. У асосан фаоллар, блогер ва журналистлар ҳамда мени хоинликда доим айблар, барча либерал қарашли журналистларни АҚШга ишлайдиган хоинлар ёки рангли инқилоб қилувчи гуруҳлар деган уйдирма ва ифлос ёрлиқларни ёпиштирмоқчи бўлар эди. Бугун ушбу канал блокланди», — деб ёзади Алламжов.
Бунинг учун у Google, Apple компанияларига ва шахсан Павел Дуровга миннатдорчилик билдирган.
«Ўзига маъқул бўлмаган одамларни йўқ қилиш мақсадида туҳмат қилиш, обрўсизлантириш, хуллас ифлослик учун ажратилган яна бир ресурс энди йўқ. Албатта, янгиси очилиши мумкин, лекин унинг ҳам умри қисқа бўлиши аниқ. Чунки ўзини ҳурмат қилган ресурсларда ноқонуний ҳаракатларга доим барҳам берилади. Ҳаёт курашдан иборат ва қалби тоза ва кўнглида кири йўқлар ғолиб бўлаверади, иншааллоҳ», — дейди Алламжонов.
Шунингдек, Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси курналист ва блогерларнинг ашаддий душмани бўлган «Снайпер блогер» Telegram-канали ҳам блокланганини маълум қилган. Унинг айтишича, ушбу блогернинг Facebook’даги саҳифаси ҳам тез кунда блокланади.
«Тозалаш ишлари давом этади. Агар янгиси очилса, уни ҳам тозалаймиз. Кураш соғлом бўлиши керак! Ифлосликлар чарчатди», — дея таъкидлайди Алламжонов.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон кубоги: "Навбаҳор" финалда!
Косонда мажбурий меҳнатга йўл қўйган бош шифокор жазоланди
Ўзбекистон халқ артисти Туркияда вафот этди
Депутат терговга тортиладиган бўлди – Бош прокуратура
Вилоятларда дронлар шоуси қачон ўтказилиши юзасидан маълумот берилди