30 апрелдан бошлаб Республика махсус комиссияси қарори билан карантин чекловлари юмшатилди.
Хусусан, фуқароларга иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун соат 07:00 дан 10:00 га ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадарбарча турдаги шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг "Газета.uz" га тасдиқлаган маълумотга кўра, чекловлар юмшатилиши такси хизматларига ҳам тааллуқли. Бунда ИИВ такси хизматларини карантин тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда ва куннинг маълум вақтларида ўз фаолиятини қайта тиклашга чақиради.
Тасодифий хабарлар
Наманган ва Фарғонада ҳам кўмирфуруш мансабдорлар ушланди
Директор лавозимига буйруқ чиқариб бермоқчи бўлган шахс пора билан қўлга олинди
Рус олигархлари Украинага босқин ортидан $83 млрдга камбағаллашди
Абдулла Арипов лотин ёзувидаги алифбога ўтишни тезлаштириш бўйича топшириқ берди
Эрон Трампга билвосита ўлим билан таҳдид қилди