Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, аудио ёзув эгаси — 1992-йилда туғилган А.Сулаймонов 2022-йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.
Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли жорий йил 30 август куни ички ишлар органларидан бўшатилган.
“Бир аёл билан жанжаллашиб қолганимдан кейин мени ишдан бўшатиб юборишди. Орадан 10 кунлар ўтиб, ўша аёл менга телефон қилди. Ўша пайтда мен маст ҳолатда эдим. Жаҳлим чиқиб, уни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратладим. Нима деб сўкканимни, нималар деганимни ўзим ҳам билмадим.
Бутун Оққўрғон аҳлидан, бутун Ўзбекистон аҳолисидан кечирим сўрайман. Бу ишларимдан пушаймонман”, — дейди у.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда Интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?
Бир бемор 522 марта тез ёрдам чақиргани маълум қилинди
+78. Кеча Наманган ва Тошкентда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Коронавирус: Ўзбекистонда Инқирозга қарши жамғарма тузилиб, унга 10 трлн сўм ажратилади
"Права" савдосига киришган ўқитувчи қўлга тушди