Эрон АҚШ Президенти Дональд Трампга билвосита ўлим билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Эроннинг нуфузли диний уламоси Носир Макарим Шерозий 29 июнь куни берган баёнотида сўз очди.
Шерозийнинг эслатишича, Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаийга таҳдидлар ўлим билан жазоланиши керак, бу баёнот эса Трампга қаратилган эди.
Шерозийга кўра, исломий ҳокимиятга қарши уруш очганлар ёки диний раҳбарларга таҳдид қилганлар “Аллоҳга қарши уруш очган душманлар” ҳисобланади. Бундай одамларни “жазога тортиш мусулмонларнинг бурчи саналади”. У Трампнинг исмини тўғридан тўғри тилга олмаган бўлсада, бу баёнот айнан Трампнинг сўзларига жавоб сифатида берилган.
Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мажид Тахт-Равончий АҚШ билан Эроннинг ядровий дастури юзасидан музокараларни қайта бошлашга тайёрлигини билдирган, аммо бу фақат АҚШ Эронни бомбардимон қилиш таҳдидларидан воз кечса мумкин бўлишини айтган. Унинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти айрим воситачилар орқали Эрон билан музокараларга тайёрлигини билдирган, лекин АҚШнинг ҳужумлар борасидаги позицияси аниқ эмас.
Равончий, шунингдек, Эрон тинч мақсадларда уран бойитиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаган ва Эрон яширинча ядровий бомба тайёрлаётгани ҳақидаги айбловларни рад этган.
Тасодифий хабарлар
Тадбиркорнинг мурожаатига Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати
Зангиотада жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахс Наманганда ушланди
АҚШ ИШИДнинг Афғонистондаги етакчиси учун 10 миллион доллар ваъда қилди
Таниқли бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
Хитойликлар Қирғизистонда болаларни ўлдириб, жасадларини егани ростми? (видео)