Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмир талон-торож қилинди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълум қилинишича, айни кунларда давлат тарқатаётган кўмирнинг аҳолига етиб бориши юзасидан прокуратура органлари томонидан назорат тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, “Кўмир таъминот” масъулияти чекланган жамиятининг Наманган вилоят филиали тасарруфидаги Учқўрғон тумани кўмир омборида ўтказилган суриштирув жараёнида ушбу маҳсулотнинг талон-торож қилиниши билан боғлиқ ҳолат аниқланган.
Унга кўра, Учқўрғон тумани кўмир омбор мудири У.Н. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирларни талон-торож қилиб, маблағларни ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган.
У.Н. мазкур жиноят иши доирасида просессуал тартибда ушлан бўлиб, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фарғона вилоятининг Бувайда туманида содир бўлган ҳолатда эса омбор мудири А.И. 413,8 миллион сўмлик 1 тонна 364,3 килограмм кўмирни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, уни нақд пулга сотгани ва пул маблағларини ўз шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан омбор мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу шахс ҳам просессуал тартибда ушланган.
“Ушбу йўналишда назорат тадбирлари давом этмоқда”, дея қўшимча қилган Бош прокуратура.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Андижон туманида 362,3 миллион сўмлик, Булоқбоши туманида 178,3 миллион сўмлик, Жалақудуқ туманида эса 421,7 миллион сўмлик кўмир талон-торож қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Тасодифий хабарлар
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари «Қамчиқ» довонидаги вазиятдан огоҳлантирди.
Зеленский: Биз чекинамиз
Ўзбекистоннинг барча гази Россия компаниясига 35 йилга сотилганми? (видео)
Тадбиркорлар ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинади
Шавкат Мирзиёев 3 кунлик ташриф билан Қозоғистонга боради